АҚШ президенти Дональд Трамп учта мамлакатга бериладиган молиявий ёрдамни тўхтатишни кўзлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Рўйхатга Гондурас, Гватемала ва Салвадор кирган.
Америка етакчисининг маълум қилишича, бу мамлакатлар АҚШ учун ҳеч нарса қилмаяпти.
Трампнинг сўзларига кўра, Гондурасда муҳожирларнинг янги карвони юзага келмоқда, мамлакат эса бунга нисбатан ҳеч нарса қилмаяпти.
Унинг қайд этишича, санаб ўтилган мамлакатлар АҚШнинг молиявий ёрдамидан маҳрум бўлади.
Изоҳ (0)