Косово республикаси раҳбари Хашим Тачи давлат армиясини тузиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда у Facebook’да маълум қилган.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, армия мустақиллик эълон қилинганидан 10 йил ўтиб, мамлакат озод бўлганидан эса 20 йил ўтиб ташкил қилинган. Унинг қайд этишича, мамлакат 100 йиллик камситишларни енгиб ўтишга ва Косовонинг Европада келажаги бор эканлигини исботлашга муваффақ бўлган.
14 декабрь куни мамлакат ҳукумати беш минг кишидан иборат доимий армиянинг тузилиши учун овоз берган. Сербия бош вазири Ана Брнабич бундай қарор Белград томонидан ҳарбий қаршиликни келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилган. НАТО Косово ҳукуматининг бу қарорини қоралаган.
Изоҳ (0)