АҚШда Хаббл телескопини яратишда иштирок этган астроном Нэнси Грейс Роман вафот этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълум бўлишича, Роман Рождествога ўтар кечаси, 93 ёшида узоқ муддатли хасталикдан сўнг вафот этган.
NASA сайтида келтирилишича, Роман 1949 йилда Чикаго университетида астрономия бўйича докторлик даражасини олган, 1959 йилда эса агентликка ишга ўтган. Бу ерда у бошқа лойиҳалар билан бир қаторда 1990 йилда коинотга учирилган Хабблни яратишда иштирок этган.
Роман NASA’дан 1979 йилда кетган, кейин эса у агентлик қошидаги Годдард космик парвозлар Марказида шартнома асосида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)