Франсянинг тоғ-чанғи курортида қор уюми остида қарийб бир соат қолиб кетган 12 ёшли бола мўъжиза сабаб тирик қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Болани Жетро лақабли исковуч ит ва унинг кузатувчиси — сержант Рафаэль С. топган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 15 дақиқадан сўнг қор остида қолган одамни топишнинг деярли имкони йўқлигини айтиб, боланинг тирик топилгани мўъжиза дея баҳоланмоқда.
Маълум бўлишича, бола дўстлари билан учиш учун ёпиқ бўлган секторга тушиб қолган. Унинг уст кийимида махсус детектор ускунаси бўлмаганлиги сабабли уни топиш осон бўлмаган.
Жетронинг хизмат фаолиятида бу илк бор қутқарилган бола бўлган.
Изоҳ (0)