Тан олинмаган Косово раҳбари Хашим Тачи Сербия билан якуний келишув АҚШда имзоланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур келишув Америка раҳбари Дональд Трамп гувоҳлигида имзоланиши керак.
Гап Сербия ва Косово ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги келишув ҳақида кетяпти.
Аввалроқ Сербия президенти Александр Вучич Косово масаласида қўллаб-қувватлагани учун Россияга миннатдорчилик билдирган эди.
Изоҳ (0)