22 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи У.Э. ўзаро жанжал оқибатида фуқаро I.Р.нинг бошига ғишт билан уриб жароҳат етказган.
«Натижада I.Р. касалхонага ётқизилган. У.Э. ушланган», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Хабар беришларича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)