Ҳукуматнинг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилди.
Адлия вазирлигининг Telegramдаги каналининг хабар беришича, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, энди Умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлади.
Илгариги тартибга кўра, Умра сафарига бориши мумкин бўлган зиёратчилар квотаси ҳар йили 10 минг киши этиб белгиланган эди.
Изоҳ (0)