25 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туман ИИБга «Бандбоши» маҳалласи ҳудудида жойлашган компания вакиллари мурожаат қилган, дея хабар бермоқда ИИВ сайти.
Мурожаатда 19 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс компанияга тегишли омборхонадан умумий қиймати 130,8 миллион сўм бўлган ҳар хил турдаги кабелларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қоракўл тумани «Қорақулончи» маҳалласида яшовчи, юқоридаги компаниянинг механизатори У.М. ва «Осиё» маҳалласида яшовчи Ж.Қ., А.Ғ., «Чандиробод» маҳалласида яшовчи А.Х., Н.Х., Т.Ш. содир этганлиги аниқланиб, улар ушланган.
Хабар беришларича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)