Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов сенатор этиб сайланган, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 27 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида Фарҳод Эрманов Сенат аъзоси сифатида рўйхатга олинган.
Маълумот учун, Эрманов 30 ноябрь куни Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди. Бунгача у апрель ойидан бери вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)