• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Руслан Нурудинов билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди

    2012 йил ўтказилган Лондон Олимпиадасида иштирок этган 5 нафар оғир атлетикачининг допинг тести натижалари ижобий натижа бергани ва орасида Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Руслан Нурудинов ҳам бор эканлиги ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    ЎзА Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг биринчи вице-президенти Шаҳрулло Маҳмудовга мурожаат қилиб, Руслан билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритишга ҳаракат қилиб кўрди.

    «Очиғини айтганда, ушбу ҳолат бўйича Халқаро олимпия қўмитаси ёки бошқа спорт ташкилотларига эътироз билдирганимиз билан ҳеч нарса ўзгармайди. Сабаби, бу олти йил олдинги ҳолат. Русланнинг асосий спортчилик фаолияти эса 2013 йилдан бошланган. Шундан бери у оғир атлетика спортида қўлга киритиши мумкин бўлган барча совринларни, Осиё чемпионатидан тортиб жаҳон чемпионати, Универсиада ўйинлари, Рио олимпиадаси ва ниҳоят охирги катта муваффақияти Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди ҳамда мусобақа рекордини янгилади. Мана шу ютуқлар ва унвонлар спортчимизнинг ўзида сақланиб қолинганлиги биз учун катта натижа аслида. Негаки бугун бутун дунёда допинг билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар бор. Русланнинг қонидан топилган моддага келсак, спортчимизда тестостерон моддаси меъёридан юқори эканлиги аниқланган. Тестостерон моддаси ҳар бир инсоннинг организмида мавжуд ва бу айниқса айни балоғатга етган ёшлар, яъни йигитларда фаол даражада бўлади. Спортчимиз Лондон олимпиадасидаги иштирокидан кейин антидопинг текширувидан ўтган ва тоза чиққан. Ўша қон таҳлиллари музлатиб қўйилган ҳолда қайта текширувдан ўтгач, юқоридаги муаммолар келиб чиқди. Ушбу масала бўйича WADA’га мурожаат қилганимизда бизга айтишдики, ҳозир энг сўнгги ва замонавий технологиялар ёрдамида қон таҳлили қайта текширувдан ўтказилган ҳамда Русланнинг қонида тестостерон моддаси белгиланган меъёридан ортиқлиги аниқланган. Қайта текширувдан фақат Ўзбекистон вакили эмас, балки Украина, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, жами беш мамлакат спортчилари ўтказилган. Савол туғилиши мумкин – бу нарса кимга ва нима учун керак бўлди, ахир ўшанда Руслан медаль олмаганку, десак Халқаро олимпия қўмитаси қайта текширувдан ҳозир спортчилик фаолиятини давом эттираётган атлетлар ўтказилаётганлигини маълум қилди. Биз мазкур ҳолатни чуқур таҳлил қиламиз, спортчимизнинг қонида қандай қилиб тестостерон моддаси миқдори меъёридан ошиб кетган? Биласизми, тестостерон моддасини спортчи истеъмол қилган биоқўшимчалар, ҳатто оддий таблеткалар ҳам ошириб юбориши мумкин. Тестостероннинг ошиши – бу қувват ошиши дегани. Оддий қилиб айтганда 20 ёшли эркакка қараганда 35 ёшли эркакдаги тестостерон моддаси миқдори кам бўлади. Руслан ўша пайтда 21 ёшда бўлган, яъни тестостерон моддаси энг юқори бўлган ҳолат. Спортда эса тестостерон моддасининг белгиланган миқдори – 407% деб белгиланган, агар шундан юқори бўлса – бу кишида шубҳа уйғотади. Бу узоқ ўрганиладиган жараён, дарҳол қарор қабул қилиб бўлмайди. Шу ўринда бир мулоҳазамни билдирмоқчи эдим: Руслан спортчи сифатида барча мусобақани ютди, кўп бора Ўзбекистон байроғини юқори кўтарди, унинг ғалабалари шарафига мадҳиямиз янгради. Шу маънода ҳозирги вазиятда ҳар хил гап-сўзлар билан ватанимиз фахрига айланган спортчимизни асло ранжитиб қўймаслигимиз керак. У ҳам инсон, унда ҳам юрак бор. Кўпчилик ўйлашдики, бу Руслан чемпион бўлган даврдаги ҳолат деб, йўқ, ундай эмас, бу атлетимизнинг энди-энди катта спортга кириб келаётган даври. Шундан кейин Нуриддинов қанча мусобақада қатнашган бўлса, баҳслар бошланиши олдидан ва кейин албатта допинг текширувидан ўтган ва шу кунгача биронта салбий ҳолат кузатилмаган. Мен мамлакатимизда оғир атлетика спортига масъул инсонлардан бири сифатида айтмоқчиман, Русланнинг Риодаги ғалабаси тасодиф эмаслигини Токиода ҳам исботлаши учун уни қўллаб-қувватлашимиз керак. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва мамлакатимизда спортга масъул бўлган мутасадди ташкилотлар спортчимизни қўллаб-қувватлайди»,—дейди Шаҳрулло Маҳмудов.

    27.12.2018, 09:06   Изоҳ (0)   70534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Boxing Day’да голлар ёмғири. МЮ 3 та , «Ливерпуль» 4 та, «Тоттенҳэм» ва «Эвертон» 5 та гол уриб ютди, «Ман Сити» эса яна ютқазди (видео)

    26.12.2018, 22:54

    16 ёшли Шамсиддин Воҳидов дунёнинг 1-рақамли шахматчисини мағлуб этди

    26.12.2018, 21:06

    «Милан» А Серияда 34 йил ичидаги энг ёмон кўрсаткичини қайд этди

    26.12.2018, 19:14

    Килиан Мбаппе яна бир мукофотни қўлга киритди

    25.12.2018, 19:28

    Эктор Купер Ўзбекистон термасининг Осиё Кубогига борадиган таркибини эълон қилди

    25.12.2018, 11:18

    АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1’да навбатдаги тур якунлари (мусобақа жадвали)

    24.12.2018, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.