Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари акциялар пакетларининг инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга танлов асосида 5 йилгача бериш шартлари белгиланди.
Мутасадди органлар давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритади.
2019 йил 1 февралдан олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувида ваколатли иқтисодий операторлар мақоми қўлланилади.
Шунингдек, қарор билан «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришга оид «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Изоҳ (0)