Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Фарғона—Қўқон» йўналишида ҳаракатланаётган, фуқаро Х.У. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу автомашина салонида Ўзбекистонга муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган умумий қиймати қарийб 47 миллион сўмлик, жами 5940 қути турли номдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)