Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 28 декабрь куни соат 10:00 да «Ўзбекистон24» ва «Ўзбекистон» телеканаллари орқали бевосита эфирга узатилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Мурожаат 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар ва мамлакатни 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 2017 йилнинг 22 декабрида илк бор парламентга мурожаат қилган, йиғилиш жонли эфирда намойиш этилганди.
Изоҳ (0)