ИИВ хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 22 декабрь куни Дархон МФЙда яшовчи, ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси, С.А. юзига ниқоб кийган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, фуқаро Н.А. (исмли аёл)нинг уйига бостириб кириб, уни курак қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказиб, 294.000 сўм пули ва ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкасини олиб воқеа жойидан яширинган.
Натижада Н.А. касалхонага ётқизилган.
Кўрилган чоралар натижасида С.А. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)