Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳарбий оркестри ва бир гуруҳ курсантлардан ташкил топган «Ҳарбий ватанпарварлик карвони» Тошкент шаҳрида жойлашган «Чорсу» савдо мажмуаси ҳамда Миробод тумани деҳқон бозорида ўзгача концерт дастурини намойиш этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Кун давомида Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган жаҳон классикаси ва миллий эстрада куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашмоқда. Академиянинг 3-босқич курсанларидан ташкил топган фахрий қоровул гуруҳи томонидан қурол билан бажарилган кўргазмали чиқишлар эса барчанинг олқишига сазовор бўлди.
https://www.instagram.com/p/BruGdGUhqbL/
Бундан ташқари, пойтахт маркази – «Мустақиллик» ва «Амир Темур» хиёбонлари, қатор бозорлар ҳудудида Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри ижросида янграган наволар барчанинг эътибор марказида бўлди.
Изоҳ (0)