Тошкент шаҳри Учтепа тумани «Мир бобо ота» жоме масжидининг янги биноси замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, масжид биносининг биринчи ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар.Маросимда уламолар, масжид қавми, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этди. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйди.
Изоҳ (0)