Сурхондарё вилоятининг Денов туманида шу йил 30 ноябрь куни номаълум шахс Чагам маҳалласида яшовчи, фуқаро Х.B.га тегишли шу маҳалла ҳудудидаги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 2 бош қорамолларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Узун тумани Янгирўзғор маҳалласида яшовчилар, И.Р. ва З.У.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)