ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, 22 декабрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган, Ф.А. (исмли аёл) уйида темир идишга кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Шунингдек, 22 декабрь куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшаган, Г.Т.(исмли аёл) иситиш печига кўмир ёқиб, назоратсиз қолдириши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)