Бугун, 23 декабрь куни туш вақтида 94 ёшида вафот этган жамоат арбоби, «Нуроний» жамғармаси таниқли вакили, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мадаминжон ота Ҳасанов Тошкентдаги «Минор» қабристонига дафн қилинди. Бу ҳақда журналист Раҳимжон Султонов Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Жанозани Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ўқиди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Мадаминжон ота хонадонига ташриф буюриб, унинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)