Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 22 декабрь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи, М.А. Фарғона йўли кўчасида жойлашган «Марказ-2» автобус бекатида ўзаро жанжал оқибатида Юқоричирчиқ туманида яшовчи, И.С. нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада И.С. касалхонага ётқизилган. М.А. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)