Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 22 декабрь, шанба куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида кейинги беш йилга қўмита раиси этиб қайта сайланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган ва бош вазир Абдулла Арипов иштирок этган тадбирда қўмитанинг сўнгги беш йиллик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинган.
Қўмитаниннг 2011 йилда қабул қилинган ва 2013 йилда янгиланган низомига мувофиқ, ташкилот раҳбари ҳар беш йилда сайланади. Шанба кунги конференцияда Танзила Норбоева бир овоздан ўз лавозимига қайта сайланди.
Танзила Норбоева 2016 йил декабридан бери Хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилмоқда. Бунгача, 2010 йилдан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига раҳбарлик қилган.
Конференцияда Хотин-қизлар қўмитасининг мамлакатдаги сўнгги ўзгаришлар ва Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича беш йиллик Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор вазифаларни инобатга олган янги низоми қабул қилинган.
Изоҳ (0)