«Ғишткўприк» назорат-ўтказиш пунктида яқин орада янги терминал ишга туширилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси божхона назоратини ташкиллаш бошқармаси бошлиғи Рустам Қобулов маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Ҳозирда амалдаги терминал икки қисмга ажратилган. Бири кириб келаётган, иккинчиси чиқиб кетаётган фуқароларга хизмат қилади. Янги терминал ишга тушганидан сўнг ундан фақат чиқиш учун фойдаланилади ва бу чегарадан ўтиш жараёнини сезиларли равишда тезлашишига олиб келади», — дейди Рустам Қобулов.
Мутасаддига кўра, ҳозирда пост орқали ҳар куни 20-25 минг киши ўтмоқда. Янги терминал ишга тушганидан сўнг унинг ўтказиш имконияти икки баробарга ошади.
Терминал жорий йил декабрь ойи охирига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)