Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 21 декабрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Намуна кўчасида хизмат олиб бораётиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган маст ҳолда бўлган У.М. бошқарувидаги «ВАЗ-21063» русумли автомашинани тўхтатиб, ундан тегишли ҳужжатларини сўраган.
Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатиб, автоуловни ҳайдаб кетган. Оқибатда автомашина эшигини қўли билан ушлаб турган ходимни тахминан 40 метр масофагача судраб борган.
«Натижада ходим жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. У.М. қўлга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)