Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 11 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Ф.Қ. исмли аёл бир ойлик ҳам бўлмаган қизалоғини «Ёғду» чойхонасида Ж.Р. исмли аёлга 10 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Изоҳ (0)