Австрия пойтахти Вена марказида икки киши ўқ тегишидан яраланди. Бу ҳақда полиция хабар берди.
Ярадорлар машҳур Lugeck ресторани яқинида аниқланган. Воқеа жойида ўт очган шахс эса яширинган бўлиши мумкин, айни пайтда у қидирилмоқда. Полиция атрофдаги одамлар учун хавф йўқлигини айтмоқда. Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаяпти.
Австрия телевидениеси жабрланганлардан бири вафот этганини айтмоқда.
Изоҳ (0)