АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга Афғонистондан қарийб 7000 нафар ҳарбийни олиб чиқиш режасини тайёрлашни буюрди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
Гап Афғонистондаги Америка ҳарбий контингентининг ярми ҳақида кетмоқда. Чиқиб кетиш учун бир неча ой вақт кетиши мумкин.Қўшма Штатлар Афғонистонда толибларга қарши ҳарбий амалиётни 2001 йилдан буён ўтказмоқда — бу мамлакат тарихидаги энг узоқ ҳарбий кампания.Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Афғонистонда ҳарбий иштирокини камайтиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди. 19 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан ҳарбий қўшинларини олиб чиқишни бошлаганини эълон қилди.
Изоҳ (0)