Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳридаги Central Park истироҳат боғида 25 декабрдан 10 январгача New Year Fest 2019 тадбирлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари «Дарё» га маълум қилди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Қайд этилишича, боғда катта арча ўрнатилади, шунингдек Тошкент шаҳридаги оммабоп ресторанлар ва кафелар томонидан ярмарка ҳам ташкил этилади.

Бундан ташқари, боғ марказига Париждаги Эйфел минорасининг айнан нусхаси ўрнатилиб, байрамона безатилади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Бундай фестиваль Тошкентда илк марта ўтказилмоқда. Бизнинг мақсадимиз — шаҳар аҳолисига қизиқарли дастур ва Европа услубидаги ҳақиқий байрамни туҳфа этишдир», — дейди байрам ташкилотчиларидан бири.

25 декабрдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан бошлаб, болалар ва катталар учун танловлар, шоу-дастурлар ўтказилади. Боғга кириш бепул.

Изоҳ
Асосий янгиликлар