• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чегирма бор, лекин чипта йўқ

    UZ24 «Оила даврасида» мухбири Ғуломжон Мираҳмедовнинг «Чегирма бор, лекин чипта йўқ» сарлавҳали мақоласини эълон қилди. Ушбу мақолада «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан байрам олди поезд чипталарига чегирма эълон қилиниши, лекин ушбу арзонлаштирилган нархларга кассалардан чипта топиш деярли имконсиз эканлиги ҳақида гап боради. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Ношукр бўлмайлик, дея олмайман

    Сўнгги йилларда мамлакатда инсон учун қилинган энг зўр ишлар саналса, байрамларда дам олиш кунларининг кўпайтирилгани кучли бешталикдан ўрин олса ажаб эмас. Тўғри-да, «Камбағалнинг бир тўйгани — бой бўлгани» деганларидек менга ўхшаган тўққиздан олтигача идорада ишлашга ва ойликка яшашга «михлаб» қўйилганлар учун катта гап бу. Мана, Янги йил байрами муносабати билан нақд беш кун дам оламиз.

    Кеча оиламиз даврасида шу ҳақда гап бўлди. Телевизор кўриб ўтиргандик, юртимизнинг муқаддас қадамжолари ҳақида жуда қизиқарли маълумотлар берилди. Телевизор кўриб ўтирган онам беихтиёр «Қани энди, имкониятинг бўлса-ю, шундай жойларга би-ир айланиб келсанг...» деди секингина. Ичимдан нимадир узилгандай бўлди. Хаёлга чўмиб қолдим… Ўйлаб қарасам, ёшим ўттиздан ошибди ҳамки, ўғил бўлиб, ота-онамни бирор жойга саёҳатга ё зиёратга олиб бормабман.

    Ишхонага келибоқ, дарров Тошкент темирйўл вокзалига қўнғироқ қилдим. «Менга 29 ёки 30 декабрь кунларга Самарқандга иккита биле...» «Умуман билет йўқ!!» Қойил-э, гапимни тугатишга улгурмадим ҳам...

    Бундай ҳолатга мендан бошқа жуда кўпчилик тушгани, шубҳасиз. Байрам арафасида бирор жойга саёҳат қилиш у ёқда турсин, зарурат юзасидан бир қадам нарига чиқиш энг катта муаммога айланади. Яъни, йўл-транспорт муаммоси!

    Табиийки, самолётга ҳамманинг ҳам қурби етмайди, айниқса, ойликка кун кўрадиган одамнинг. Темирйўл вокзалининг аҳволини юқорида айтдик. Автобус қатнови жуда чекланган, сабаби фақат кундузи ҳаракатлана олади. Хусусий таксилар эса, йил давомида айни шу «сезон»да ишлашни кутиб яшайди.

    Энди озиб-ёзиб бир саёҳатга чиқмоқчи бўлган одамнинг аҳволини тасаввур қилаверинг. Хўш, муаммо нимада? Келинг, шу ҳақда бироз мулоҳаза юритайлик.

    Биласиз, бугун мамлакатимизда хорижлик сайёҳларни кўпроқ жалб этиш учун уларга ҳар томонлама шароит ва имконият яратишга ҳаракат қилинмоқда. Енгиллик ва афзалликлар берилмоқда. Албатта-да, туризм иқтисодиётни энг тез ривожлантирадиган соҳалардан биридир. Жумладан, ички туризмнинг ҳам халқимиз ҳаётида, оила даврасидаги тарбияда, хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожида ўрни беқиёс.

    Аммо ички туризмни ривожлантириш учун фақат тарғиботнинг ўзи кифоямикан? Меҳмонхона, транспорт кабиларда маҳаллий аҳоли — сизу биз учун қандай қулайлик ва чегирмалар бор?

    Тўғри, ўзига тўқ, бой-бадавлат оилаларга истаган жойга саёҳатга бориш муаммо эмас: пул бўлса, чангалда шўрва! Аммо ўртаҳол, ойлик-маошга қараган оила вакиллари етти ўйлаб бир кесишга мажбур. Бундай юртдошларимиз рўзғоридан маблағ орттириб, хорижий давлатлар у ёқда турсин, ҳатто ўзимиздаги қадамжоларга бориши ҳам амримаҳол. Ҳарқалай, у вилоятдан бу вилоятга бориш учун ҳам анча-мунча пул жамғариш керак бўлади.

    Аслида ички туризмни ривожлантириш учун маҳаллий аҳолига ҳам қулайлик яратиш, қандайдир чегирмалар жорий қилиш зарур. Шунда кўпчилик юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш имконига эга бўлади. Бундан давлатимиз ҳам, халқимиз ҳам бирдай наф кўради.

    Тасаввур қилинг, бирор бир жойга зиёратга бормоқчи бўлсангиз, вилоятлараро, шаҳарлар­аро махсус саёҳат транспортлари қатнови йўлга қўйилса. Йўл ҳақи нисбатан арзон қилиб белгиланса. Чипта сотишда сунъий тўсиқлару маъмурий бюрократияга йўл қўйилмаса... Майли, булар ҳали орзу. Ҳозир борини кўриб турайлик.

    Ахир, куни кеча «Ўзбекистон темир йўллари», деган катта компания чегирма эълон қилди-ку. Бунча ношукр бўлмайлик, дегим келади. Аммо дея олмайман. Сабаби...

    «Кечикдингиз, чипталар тугаган»

    Бундан бир неча кун илгари ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан жорий йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Афросиёб» поездларининг қўшимча қатнови жорий қилиниши, чипталар чегирма асосида сотилиши хусусида хабарлар тарқалди.

    Телефонга ҳам ишонмасдан, дарҳол вокзалга қараб йўл олдим.

    Бироқ, аттангки, эрта қувонибман...

    Жанубий вокзалга кириб, 30 декабрдан 3 январгача эълон қилинган чегирмалар бўйича Самарқандга икки кишилик чипта сўрадим. Чипталар нархи вагонига (эконом, бизнес, VIP) қараб, 105 минг сўмдан 204 минг сўмгача экан.

    Буни қарангки, «Афросиёб» поездида 20-декабардан то 5 январгача бирорта бўш жой йўқ. Ҳатто, «эконом» вагонда ҳам. Қойил-эй, ҳали байрам келмасидан шунча жой тўлиб қолган бўлса-я? Ишониш қийин... Ахир, байрам баҳона қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилса-ю, шунда ҳам жой топилмаса? Ёки бу ерда биз билмаган бошқа гап бормикан?

    Шу ўринда бир жиҳатга ­эътибор беринг. Маҳаллий ва тезюрар «Афросиёб» поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилингани ҳақидаги хабар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ сайтида 12 декабрь куни эълон қилинди. Ўша куннинг ўзидаёқ, Тошкент марказий вокзал маълумотхонасига (10-05) қўнғироқ қилиб, 30 декабрь кунига оилавий саёҳат учун Самарқанд ёки Бухоро шаҳрига чипта сўрадик. Афсуски, оператор шу кунга биронта чегирмали чипта қолмаганини маълум қилди...

    ...Мустақиллик байрами арафасида бир курсдошимизнинг уйига меҳмонга боришга тўғри келди. Ўшанда ҳам байрам арафаси эмасми, вокзалдан «Афросиёб» поездига чипта тополмадик. Ҳаммаси сотиб бўлинган дейишди. Биз ҳам бўш келмадик. Таниш-билишни ўртага солган эдик, бир эмас, икки эмас — нақд ўнта чипта топдик! Буни қарангки, биз чиққан поездда биздан ташқари, атиги беш-олти киши бор эди, холос. Самарқандга боргунча вагон ўриндиқларининг деярли ярми бўм-бўш кетди...

    Хўш, бу сафар — Янги йил байрами арафасида ҳам шундай бўлмаяптими? Кассаларда «тугаган» чипталар бировлар аралашса, қандай қилиб топил­япти? Кассада «йўқ» чипталар «қора бозор»га қаердан келиб қоляпти? Вокзал атрофида чипта керакми, деб турган даллоллар ўша чипталарни қандай олиб беряпти?

    Байрам баҳона...

    Хуллас, «Афросиёб» поездига чипта тополмагач, енгил машиналарнинг нарх-навосини суриштириб кўрдим. Айни пайтда, дейлик, Самарқандга 70-80 минг сўмдан қатнаётган таксилар байрам кунлари 90-100 мингдан қатнашини яшириб ўтиришмади. Нарх, ҳатто, бундан ҳам кўтарилиши мумкин экан. Баъзи киракашларнинг айтишича, кўпчилик ҳозирданоқ жой банд қилмоқда. Шу боис, байрам арафасида такси топиш ҳам бир мунча қийин бўлиши мумкин экан.

    Бу таксиларга эътироз билдиришнинг ўзи мантиқсиз. Машинаси шахсий бўлса, ўзи хоҳлаган нархни айтаверади-да. Унинг киракашлик қилиши учун ўтказиб қўйган жойимиз бўлмаса? Лицензия асосида ишлайдиган вилоятлараро таксини топишнинг-ку ўзи муаммо.

    Автобусларни айтмаса ҳам бўлар экан. «Самарқанд, Самарқанд...» дея одам чақириб турган йигитнинг айтишича, байрам арафасида, хавфсизликни таъминлаш важидан, уларнинг қатнови қисқартирилармиш.

    Тескари ҳаракат

    Кўриб турганингиздек, бир томондан давлатимиз ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча дам олиш кунлари ­эълон қиляпти, аҳолига қулайлик яратиш учун қўшимча қатновлар ташкил этмоқда. Бошқа томондан баъзи бир кимсалар бундан унумли фойдаланиб қолишга интиляпти.

    Аслида байрам баҳона чўнтагини қаппайтириб олиш пайида бўлаётганлар давлатимизнинг хайрли ғоя ва ташаббуслари мазмун-моҳиятини, аҳамиятини тушунармикан? Ҳеч бўлмаса, ойликка яшайдиган одамларнинг бирор жойни зиёрат қилиб келиши учун ўзидан, рўзғоридан зўр-базўр орттириб, фарзандлари ризқини қийиб, пул тўплаши нақадар қийинлигини ҳис қилишармикан?

    ...Дарвоқе, ота-онамни Самарқандга такси ёки автобусда юборишга кўзим қиймади. Кўп қатори йўл тутдим: таниш-билишни ишга солиб, «Афросиёб» поездига Самарқандгача иккита чипта топдим. Поезд вагонлари ҳақиқатан ҳам тўла бўлган ёки бўлмаганини эса, ота-онам қайтгач, сўраб билиб оламан...

     

    21.12.2018, 16:06   Изоҳ (0)   32925
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Собиқ давлат маслаҳатчиси Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди

    21.12.2018, 15:55

    Чилонзор тумани Боғистон кўчасида 23 та 9 қаватли уй қурилади

    21.12.2018, 15:33

    Халқ таълими вазирлиги: Ота-оналардан ноқонуний равишда ёзма кафолатларнинг талаб этилиши нотўғри

    21.12.2018, 15:08

    Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳалари бўйича топшириқлар берди

    21.12.2018, 14:34

    Uzcard: Энди карталарни банкоматлар орқали нақд пул билан тўлдириш мумкин

    21.12.2018, 14:17

    Ўзбекистонда биринчи марта молиявий технология маркази очилди

    21.12.2018, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда ЙТҲларнинг олдини олиш учун 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

    Ўзбекистон | 21 май, 11:06

    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

    Реклама | 21 май, 10:30

    Францияда 3 мингдан ортиқ киши смурфлар костюмида тўпланиб, жаҳон рекордини ўрнатди

    Лайфстайл | 21 май, 11:00

    Европа Иттифоқи ”Озодлик радиоси”га 5,5 млн евро ажратади 

    Дунё | 21 май, 10:48

    Ўзбекистонда Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 21 май, 10:36

    Пеп Гвардиола қандай ҳолатда “Манчестер Сити”ни тарк этишини айтди

    Спорт | 21 май, 10:35

    “Толибон” Россия амалдорларига қамоқхоналарни қандай қилиб тўғри қуриш ҳақида гапирди

    Дунё | 21 май, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.