Энди Uzcard карта ҳисобини пул маблағи билан тўлдириш учун унга хизмат кўрсатаётган банкга бормасдан Cash-in функцияларини қўллаб-қувватловчи янги банкоматлар орқали тўлдириш мумкин. Бу ҳақда Spot хабар берди.
«NCR SelfServ 6632 русумидаги янги банкоматлар орқали Uzcard картангизни мустақил равишда пул маблағи билан тўлдириш имкони яратилгани, унинг қулайлигидан биридир», — дейилади хабарда.
Cash-in ва Cash-out функцияларидан ташқари, ушбу банкоматларда тўғридан-тўғри чет эл валютасини маҳаллий пул бирлигига конвертация қилиш имконияти яратилган.
Валюталар курси эса, комиссия тўловларисиз ушбу банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади.
Банкоматларга қуйидаги банклар томонидан хизмат кўрсатилмоқда:
- Агробанк
- Халқ Банки
- Равнақ Банк
- КDB
- Hi-Tech Банк
Изоҳ (0)