Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Боғистон кўчасида бунёд этиладиган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу ерда 23 та 9 қаватли уй қурилиши режалаштирилган. 900 хонадондан иборат бўладиган бу уйлар Туркия технологияси асосида қурилади ва келгуси йили фойдаланишга топширилади.
Ҳозирда уйларнинг пойдевори қуйилган. Улар зилзилага бардошли қилиб қурилади. Ногиронлар учун ҳам қулайликларга эга бўлади. Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади.
Давлат раҳбари бу уйлар мустаҳкам ва сифатли бўлиши, пойтахтдаги энг намунали жойлардан бирига айланиши кераклигини таъкидлади.
Шу ерда Тошкент шаҳрида коммунал тармоқларни ривожлантириш, каналларни мукаммал таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳалар намойиш этилди.
Президент пойтахтдаги каналлар атрофини обод сақлаш, одамлар дам оладиган, болалар чўмиладиган сўлим ва хавфсиз ҳудудлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Изоҳ (0)