19 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/2 финали учрашувида Мадриднинг «Реал» клуби Япониянинг «Кашима Антлерс» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди.
Ўйинда мадридликларнинг уэльслик ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл «Кашима Антлерс» дарвозасига 3 та гол урди.
Grasenote Live’нинг хабарига кўра, 29 ёшли футболчи Лионель Месси ва Криштиану Роналду қайд этган натижани такрорлади.
Месси ва Роналду ҳам навбати билан клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида битта ўйинда 3 тадан гол уришга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, «Реал» энди мусобақа финалида 22 декабрь куни «Ал-Айн»га қарши кураш олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)