19 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасида 16-тур ўйинлари якунига етди.
«Байер» жамоаси «Шальке-04» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Альянс Арена»да кечган ўйинда «Бавария» «Лейпциг»ни (1:0) кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ягона гол Франк Рибери томонидан 83-дақиқада киритилди.
«Майнц» — «Айнтрахт» ўйинида томонлар дурангга имзо чекди. Шиддатли кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунига етди.
Бундеслига
16-тур баҳслари
19 декабрь, чоршанба
«Шальке-04» — «Байер» 1:2
Голлар: 0:1 — 26 Драгович, 0:2 — 35 Аларио, 1:2 — 45 Райт.«Бавария» — «Лейпциг» 1:0
Гол: 1:0 — 83 Рибери.«Майнц» — «Айнтрахт» 2:2
Голлар: 1:0 — 10 Квайсон, 1:1 — 31 Йович, 2:1 — 36 Квайсон, 2:2 — 45 Йович.«Фрайбург» — «Ҳанновер» 1:1
Голлар: 1:0 — 3, Валдшмидт (пенальти), 1:1 — 14 Тревизан.«Вердер» — «Ҳоффенҳайм» 1:1
Голлар: 0:1 — 31 Битенкур, 1:1 — 57 Гебре Селассие.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)