Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда Россиянинг иккинчи ҳарбий базаси очилмаслигини айтди. Бу ҳақда у 19 декабрь куни президент матбуот хизмати томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган пресс-конференцияда маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Жээнбековнинг айтишича, мамлакатда Россиянинг иккинчи ҳарбий базаси очилиши ҳақида суҳбат бўлмаган.
«Россия президенти Владимир Путин Кантдаги ҳарбий ҳаво базасига кўпроқ эътибор қаратган. У кенгайтирилмоқда. Битта ҳарбий ҳаво базаси етарли», деган Қирғизистон президенти.
Маълумот учун, 2003 йилда Қирғизистон ва Россия ўртасида Кант авиабазасини 15 йилга Россияга ижарага бериш ҳақида битим имзоланган.
Изоҳ (0)