Британиялик UFC жангчиси Майкл Пейж 17 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 319 турнирида ўтказиладиган ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги — Дрикус дю Плесси ва Ҳамзат Чимаев тўқнашуви ҳақида ўз фикрини билдирди.

Унинг фикрича, ушбу баҳсда асли Чечинистондан бўлган швециялик Чимаев фаворит, аммо Дрикус ҳам осонликча мағлуб бўлмайди:
Менимча, Ҳамзат уни мағлуб эта олади. Аммо ҳар сафар “энди ҳеч қачон Дрикусга қарши фикр билдирмайман” деб ўзимга айтаман. Чунки у қандайдир йўл билан доим ғалаба қозонади. Унинг услуби менга бир оз тартибсиздек туюлади, лекин Дрикусга муносиб баҳо бериш керак, — деди Пейж MMAJunkie нашрига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)