Ленинград вилоятида Ўзбекистон фуқароси мансабдор шахсга 11 000 рубль пора беришга урингани учун бир йил қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Вилоят прокуратураси берган маълумотларга кўра, эркак Россия Федерациясига кириш ва у ерда яшаш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликдан озод этилишини сўраб катта участка нозирига пора таклиф қилган.
Полиция ходими пора олишдан бош тортган.
Судланувчи айбини тан олган ва қилмишидан афсусдалигини маълум қилган. Давлат айбловчилари буни инобатга олган…
Суд эркакка умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида жазони ўташи учун бир йил муддат берди.
Изоҳ (0)