Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев 18 декабрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга юк ташувчилар учун тўловларни бекор қилишни таклиф этди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «Turon 24».
«Бу ўзаро юкларни ташиш ва мамлакатларимиз ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини оширишга ёрдам беради», деб таъкидлаган Муҳаммадкалий Абилгазиев Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилишида.
Йиғилишда икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади. Унда савдо-саноат, карантин ва ветеринария соҳаларида ҳамкорлик қилиш, божхона жараёнлари ва банклараро ҳамкорликни соддалаштириш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)