«Фулҳэм» клуби ҳужумчиси Александр Митрович Сербияда 2018 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Сербия футбол ассоциациянинг расмий сайтида хабар берилди.
24 ёшли сербиялик футболчи Лондон клубининг 2018 йилда АПЛга қайтишига ёрдам берди. Митрович миллий терма жамоа сафида 6 та гол уриб, Миллатлар Лигаси мусобақасида энг яхши тўпурар бўлди.
Жорий мавсумда футболчи 17 та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 7 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)