ФИФА томонидан клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради AS нашри.
Янги қоидаларга кўра, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида қизил карточка олган футболчилар Еврокубок ўйинларидан дисквалификация қилинади.
«Реал Мадрид» клублар ўртасидаги мундиал иштирок этаётган Европа жамоаси бўлгани учун, айни дамда ушбу қоида мадридликлар учун амал қилади. Агар «Реал» футболчиси Жаҳон чемпионатининг финалида қизил карточка билан жазоланса, у Чемпионлар Лигаси учрашувида дисквалификация қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь, чоршанба куни «Қироллик клуби» клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ярим финал босқичида Япониянинг «Кашима Антлерс»га қарши майдонга тушади.
Иккинчи ярим финал эса 18 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади. Унда «Ривер Плейт» ва «Ал-Айн» жамоалари баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Реал» «Аякс»га қарши майдонга тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)