Ирландиялик аралаш яккакураш бўйича (MMA) собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегорнинг дўсти ва мураббийи Диллон Денис россиялик енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан даҳанаки «жангга» киришди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Эл Яквинтанинг UFC йўналишида Fox 31 мусобақасидаги ғалабасида сўнг, Нурмагомедов Twitter’да Кевин Лига мурожаат қилди. Ва Денис нима дейишидан қатъи назар Кевинни камтар бўлиб қолишга чақирди.
«Камтар бўл. Камтарлик — муваффақиятга эришишнинг калити», — дейди Ҳабиб Кевинга қарата.
«Оғзингни ёп, сенинг фикринг мени қизиқтирмайди», — дея жавоб қайтаради Диллон Денис. Кейинчалик баҳсга Ҳабибнинг мураббийи Али Абдулазиз қўшилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)