Страсбургда Рождество ярмаркасида содир этилган отишмада жабрланган бешинчи киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Париж прокурорига кўра, вафот этган шахс Польша фуқароси бўлган.
11 декабрь куни ярмаркада ўт очилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 10 нафардан ортиқ одам яраланганди. Полициячилар ҳужумда гумон қилинган 29 яшар Шариф Шавкатни отиб ташлади.
Изоҳ (0)