Тошкент шаҳар ҳокимининг буйруғига кўра, «Ҳумо» муз саройи қурилаётгани муносабати билан пойтахтдаги айрим кўчаларда транспорт воситаларининг барча турлари учун ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, хабарда қайд этилишича, Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари учун 2018 йилнинг 17 декабридан 2019 йилнинг 1 мартига қадар ёпиқ бўлади.
Изоҳ (0)