Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 15 декабрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан «Тошкент-Жанубий» вокзалида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Тадбирлар натижасида, Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига «Термиз-Тошкент» йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ш.Ш.нинг ёнидан 8 дона полиэтилен пакетга қадоқланган ҳолда 117.87 гр «опий» ва 33.81 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)