• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Обид Асомов ҳақида биз билган ва билмаганларимиз

    UZ24’да Обид Асомовнинг келгусида амалга ошира олмаган режалари, ютуқлари ва қизиқчилик санъатидаги ўз мактабининг ўрни ҳақида Дилшода Рахматованинг мақоласи чоп этилди. Мақола тўлиғича берилади.

    Фото: Sayyod.com

    Фото: Sayyod.com

    Обид Асомов ўзбек қизиқчилик санъатида ўз мактабини яратган қизиқчи эди. У бу санъатга ўзининг услуби билан, ёниб кириб келди. Аввалбошданоқ бировга тақлид қилмади. Бирдан кўзга ташланиб, халқ меҳрини қозонди.

    Унинг «Обид А» театри томошалари, «Обид шоу» кўрсатуви ўз даврида халқнинг энг севимли томошаларидан эди. У қизиқчилик санъатига миллат учун оғир бўлган даврда келди ва ижтимоий, иқтисодий муаммолар гирдобида қолган халқнинг ҳаётига бироз бўлса-да ранг, ёруғлик олиб кирди. Бунинг учун биз Обид Асомовдан миннатдор бўлишимиз керак. У серташвиш, серғалва замонда халқни кулдириб, уни ҳаёт муаммоларидан чалғитди.

    Энг оғир даврларда миллат кулгига эҳтиёж сезади. Даҳо қизиқчилар, юмористлар ҳам айнан серғалва замонда дунёга келади (Чаплин, Твен, Зошенко, Ильф, Петров, Жулқунбой). Асомовнинг чекига ҳам шундай тақдир тушган экан. Ўтиш даври ва қийинчиликлар замонининг тимсолига айланди. Айниқса, бугун, абадийлик сари сафар қилганда бу яққол англанади.

    Энди, ўзининг севимли соҳасини топиб, болалар учун ажойиб мультфильмлар яратишга бел боғлаганда, улкан-улкан режалар тузиб, уларни амалга ошириш учун бор кучини сарфлашга киришганда, афсуски, ҳаёт якунига етди... «Ризқ тугал бўлганда ҳаёт тугайди», деб битган эди файлусуф.

    Афсус!!!

    Ҳукумат Обид Асомовга ишонч билдириб, ўзбек мультипликациясининг тақдирини ишониб топширган ва у енг шимариб буюк ишларга чоғланган эди. Уни таниган, билганларнинг маълум қилишича, бу соҳага у бутун борлиғини бағишлаган. Режалари катта эди. Йирик саройларда болаларни йиғиб, фильмлар тақдимотини ўтказаётган, энди бу тадбирларни доимий амалга оширишга ваъдалар берган эди...

    Қизиқчи кўп мультфильмларга овоз берди, рассом сифатида чизилган фильмларни ёқтирарди. Доим болалар ёнида туриб, ўзи яратган фильмларни томоша қилишни, уларнинг қувончидан севиниб, уларга ёқмаган саҳналарни аниқлаб, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймасликни истарди.

    Кўпинча қизиқчидан муаммолар, камчиликлар, иллатларни фош этишни талаб қилишади, улардан шуни кутишади. Буям керакдир, балки, лекин бу бир қадар эски фикр. Қизиқчи муаммони очиши эмас, кулги орқали халқнинг кўнглини кўтариши, ҳаётини енгиллаштириши лозим. Қизиқчисиз ҳам ҳаётдан камчилик ва муаммо қидирган кўп... Обид Асомов ўз даврида саҳнага шу мақсадда чиққан ва бунга эришган ҳам эди.

    Қизиқчи дор устидаги дорбозга ўхшайди. Биров ҳазилни ёқтиради, биров эса ёқтирмайди. Халқ орасида уларнинг гапларини ҳар хил талқин қилувчилар кўп. Обид Асомов ҳам шу каби ҳолатнинг «қурбони» бўлиб, анча пайт саҳнадан узоқлашди. Лекин халқ унга содиқлигича қолди. Уни унутмади.

    Энди Обид Асомов билан бирга бутун бошли давр ҳам тарихга айланади... Бир қарашда унинг саҳнадан маълум муддат узоқлашганига кўниккандай эдик. Биляпмизки, ундай эмас экан. Биз унинг қайтишини билардик ва кутардик. Ва у қайтди...

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Энди эса... Бироз оғир... Ахир биз учун Обид Асомов дегани фақат кулги, қувноқлик дегани-да... Унинг исм-шарифи айтилиши биланоқ ҳар кимнинг юзига табассум югурарди... Бугун нима бўлишидан қатъий назар, шундайлигича қолади.

    Бир вақтнинг ўзида уни таниган, билганларнинг айтишича, Обид Асомов ҳаётда ўта жидддий, мулоҳазали, оғир-босиқ инсон бўлган. Ҳа, у бутун қувончни халққа улашиб, қайғуни юрагига йиғиб юрган экан. Биз эса билмаганмиз. Унинг ўзи ҳам бир-неча бор саҳнада туриб, уни ҳеч ким жиддий қабул қиласлигини, ҳатто ёш болалар ҳам уни сенсираб «Обид... Обид...» деб ортидан югуришини бироз афсус билан айтган эди.

    Биз билган Обид Асомов аслида образ эди... Уни билган, таниганлар шундай фикр билдиришади.

    Энди айтсак бўлади: Обид Асомов ўта жиддий инсон эди.

    Албатта, бутун бошли даврни бир қизиқчига боғлаш ғалати туюлади, лекин Обид Асомов ўз даврининг ажралмас бўлаги эди. Энди у билан бирга қизиқчи яшаган давр ҳам тарихга айланиб, биздан узоқлашиши янада тезлашади.

    16.12.2018, 10:00   Изоҳ (0)   503856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон авиакеросин ва дизель ёқилғиси экспортини йўлга қўйиши мумкин

    16.12.2018, 09:30

    Наманган шаҳрида замонавий чиқиндихоналар ўрнатилмоқда (фото)

    16.12.2018, 08:50

    Ўзбекистонда ҳайдовчининг маст эканлиги алкотестер ёрдамида аниқланади

    16.12.2018, 08:15

    «Ўзбекнефтгаз» GTL заводи қурилиши учун 2,3 миллиард доллар жалб этади

    15.12.2018, 23:55

    ХМТ раҳбари Гай Райдер: Ўзбекистон билан мажбурий меҳнатга чек қўйиш бўйича ҳамкорлик қилиб келяпмиз

    15.12.2018, 23:13

    ИИВ раҳбари ўринбосари: «Милиционерларнинг ҳуқуқбузарлиги тизимни шарманда қилмоқда»

    15.12.2018, 22:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда оёғи кесилган туяга протез ўрнатилди (фото, видео)

    Лайфстайл | 23 июл, 13:34

    “Ернинг айланиш тезлиги ошган” — экспертлар

    Дунё | 23 июл, 13:29

    Замонавий ичимлик ва табиий оғриқ қолдирувчи: организмга фойдали бўлиши учун қаҳвани қай тарзда ичиш керак?

    Лайфстайл | 23 июл, 13:08

    Япония бош вазири истеъфога чиқмоқчи

    Дунё | 23 июл, 13:02

    Автомобиль саноатининг унутилган қаҳрамони: хавфсизлик ёстиғини ким ихтиро қилган?

    Авто | 23 июл, 12:32

    Тошкентда Германияга ишга юборишини айтиб, 9 кишини чув туширганлар ушланди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 12:27

    Мессининг келажаги деярли ҳал бўлди

    Спорт | 23 июл, 12:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.