Навоий вилоятининг Кармана туманида Россиянинг «Салюс» компанияси билан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги «Ҳамкорлик меморандуми» асосида «Салюс-Ўзбекистон» қўшма корхонаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими ушбу қўшма корхонанинг Ўзбекистон томонидан таъсисчиси сифатида ўзининг 25 фоизлик илмий-техникавий ва интеллектуал кўмаги билан иштирок этади.
Академия матбуот хизмати томонидан берилган хабарга қараганда, ушбу корхонанинг истиқболдаги дастурида Навоий, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бугунги кунда энг замонавий инновацион технология бўлган электрон тезлатгичлар орқали олинадиган юқори қувватли электронлар энергиясидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ишлов беришга ихтисослашган илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)