Бугун, 16 декабрь куни Жиззах шаҳридаги Олимпия захиралари мактаб-интернатида Жиззах ҳарбий прокуратураси ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбийлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» га Тошкент ҳарбий прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур тадбирда 182 та давлат ва жамоат ташкилотлари 369 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркада 27 нафар ҳарбийларнинг оила аъзолари иш билан таъминланиб, 55 нафарига йўлланмалар берилди. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 18 нафар ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига қиймати 40 миллионгача бўлган миқдорда сертификатлар топширилди.
Шунингдек, ярмаркага ташриф буюрган болажонларга Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоаси томонидан концерт дастури, қурол-аслаҳа кўргазмаси ҳамда темурий издошлари мактаб ўқувчи ёшларининг «Қўл жанги» элементлари намойиш этилди.
Изоҳ (0)