• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Islom.uz» Наполеоннинг ислом динига муносабати ҳақида мақола эълон қилди

    Франция ва бутун Оврўпанинг тарих чархпалагини остин-устун қилиб юборган император Наполеон Бонапарт ҳақида бугунгача юзлаб китоблар ёзилган. Уларда Наполеоннинг ҳаёт йўли ва шахсий сифатлари кенг ёритилган. Баъзи китобларда эса унинг ҳеч кимга ўхшамаган жиҳатлари тасвирланган. Генерал Жорж Сулаймоннинг «Наполеон ва Ислом» китоби ана шундай асарлар сирасига киради. Бу ҳақда «Islom.uz» эълон қилган мақолада айтилади.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Маълумки, Наполеон Ийсо алайҳиссаломнинг устунга михлаб ўлдирилганига ишонувчилар доирасида катта бўлган. Онаси бўйнига ҳамиша хоч осиб юрарди. Шундай экан, демак Наполеон насоро бўлган. Аммо кўпгина кузатув ва мушоҳадалар Наполеоннинг Ислом дини ва мусулмонларни ғоятда ҳурмат қилганини кўрсатмоқда. Жумладан, у Мисрга ҳужум қилиш арафасида қўмондонларига бундай дейди: «Биламанки, кўпчилигимиз иймонли кишилар эмасмиз. Лекин биз урушадиган ўлка мусулмонлар мамлакатидир. Биз уларнинг динини ҳурмат қилишимиз, урф-одатлари ва байрамларига аралашмаслигимиз лозим».

    Наполеон ҳижрий 1213 йилнинг 18-муҳаррам куни (милодий 1793 йил) Миср халқига бундай мурожаат қилди: «Эй қозилар, шайхлар, имомлар! Халқингизга бизнинг ҳам мусулмонлигимизни айтинг. Шаҳодат этамизки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (алайҳиссалом) Унинг элчисидир. Сизларга бир саволим бор: «Биз Исломга тажовуз қилган Папани йўқ қилмадикми?...» 

    Бир қарашда бу сўзлар буюк саркарданинг ҳийласидек туюлади. Наполеон ўзини Ислом динини ҳурмат қилаётгандек кўрсатиб, арабларни ўзига оғдирмоқчи бўлаётгандек, гўё. Бундай шубҳанинг туғилиши табиий. Бироқ Наполеон Мисрдан Францияга жўнаётиб фаранг адиби Хатю Браендга (1768–1848) айтган ушбу сўзлари мазкур шубҳаларни бирмунча тарқатади: «Мен мисрликларни чўлда қиблага қараб тавозе’ ичра руку ва сажда қилаётганларини сира унута олмайман. Уларнинг Парвардигори сурати ва тимсоли йўқ олий бир қудратдир».

    Наполеоннинг дўсти Жоржнинг эътироф-хотираномаси буюк саркарданинг бу борадаги қарашларини янада ойдинлаштиради. Жорж ўз хотираларида император Наполеоннинг бўғиқ овозда Қуръон ўқиганини ва Муҳаммаднинг алайҳиссаломнинг дини барча динларнинг энг олийси деганини очиқ айтади. Жорж бошқа бир хотирасида эса Наполеоннинг: «Барча динлар мўъжизаларга ва биз кўра олмайдиган қудратга таянади, лекин, менимча энг олий дин Исломдир, чунки унда тотемчилик (ҳайвон ва ўсимликларга сиғиниш) ва бутпарастликка йўл қўйилмайди», деган сўзларини келтиради. Бу далилларнинг ўзиёқ императорнинг Исломни бошқа барча динлардан устун кўрганини исботлайди.

    Бонапартнинг Исломни афзал тутиши мутлақ ҳақиқат ва мустаҳкам асосга таянган. Чунки у ўз қарашларини бир неча марта бошқа-бошқа муносабатлар билан такрорлаган. Наполеон жуда кўп мутолаа қиларди, шу аснода Ислом ҳақида маълум тушунчага эга бўлгани аниқ.

    Наполеон император бўлишига қарамай, адабиётга муносабати фавқулодда кучли эди. Унинг «Маскалий» номли театри ҳам бор эди. Бу театрнинг бир дастурида Наполеон билан мисрлик уч уламо ўртасида қуйидаги мунозара кечади: Наполеон уламолардан бири Сулаймонга: «Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадар Расулуллоҳ, шаҳодат этаманки, мен иймонлиларданман», дейди. Сулаймон унга жавобан: «Ассаламу ‘ала Расулуллоҳ, сизга салом бўлсин, эй музаффар қўмондон», дейди. Наполеон эса: «Эй навқирон олим, саломинг учун кўп раҳмат. Сенга шуни очиқ айтишим керакки, Қуръон қалбимни очди, кўзимни нурлантирди. Ҳазрати Муҳаммадга муҳаббатимнинг чек-чегараси йўқ. Иншааллоҳ, яқинда Байтуллоҳни ҳаж қилурман, буни тезлатишга ҳаракат қиламан. Бироқ Аллоҳнинг иродаси ва истаги мени сипоҳиларни қўлга олиш учун Мисрга жўнатди», дейди.

    Юқоридаги сўзлар саҳна асарининг кичик бир парчаси, холос. Наполеон Сайнт Хейлайн оролига сургун қилинганида сиёсий ҳаётдан мутлақо узилган, ташқи дунё билан алоқаси йўқ эди. Ўша кезда у Исломдан сиёсий мақсадларни кўзлаб иш тутиши ҳам мумкин эмас эди. Чунки қаршисида урушиш учун на бир мусулмон лашкари (ўрдуси), на бир оддий мусулмон бор эди. Шунга қарамай, Наполеон Исломдан алоқасини узмади. У вафот этганида ёстиғи остидан Қуръон топилгани бежизга эмас.

    Наполеондек тарихий шахснинг Исломга муносабатини янада чуқурроқ тадқиқ қилиш қийин. Лекин шу нарса аниқки, у Исломдан фақат сиёсий манфаатлари учун фойдаланмади. Ёшлигида Исломга нисбатан ҳавас туйғулари уйғонган бўлса, кейинчалик бу ҳавас иймон туйғусига айланган эди. Мана бу эътироф сўзлари ҳам, айнан Наполеон Бонапартга тегишли: «Аллоҳ таолонинг бирлигини ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Ийсо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди»; «Бир миллатнинг эркаклари мард ва жасур, аёллари иффатли ва ҳаёли бўлса, у миллатни ҳеч бир куч мағлуб этолмайди, бу миллат мусулмонлар миллатидир».

    Бу ҳаққоний сўзларга қўшимча қилишга ҳожат бўлмаса керак? — дейилади мақола хулосасида.

    16.12.2018, 21:37   Изоҳ (0)   60430
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбийлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

    16.12.2018, 21:06

    Гўшт — 28 минг, шакар — 4,5 минг сўм. Сирдарёда байрамолди савдо ярмаркаларидаги маҳсулотлар қандай нархда сотилмоқда?

    16.12.2018, 20:51

    Жиззахда аҳолидан электр энергияси учун олинган 140 млн сўмни ўзлаштирган ходимлар қўлга олинди

    16.12.2018, 20:06

    Келаси ҳафта Ўзбекистонда ҳаво совиб, қор ёғиши кутилмоқда

    16.12.2018, 19:21

    Пенсия ёши аёллар учун 58, эркакларга эса 63 ёш бўладими?

    16.12.2018, 19:06

    Тошкентдаги 8 та бозорда байрамолди савдо ярмаркалари ташкил қилинди

    16.12.2018, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.