Шимолий Корея нефтни яширин йўллар орқали импорт қилиб, БМТнинг санкцияларини айланиб ўтмоқда, деб хабар беради NBC телеканали.
Маълум бўлишича, кема ва жосус-самолётлар доимий кузатувида бўлган КХДР чегаралари, Пхеньяннинг нефть импорт қилиш бўйича логистикасини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Шимолий Корея нефтни ўз чегараларидан анча узоқда, кўпинча бошқа мамлакатларнинг денгиз ҳудудларида кемадан-кемага транспортировка қилиб, мамлакатга олиб кирмоқда.
Ҳисоботларда қайд этилишича, нефтни шундай йўллар орқали импорт қилиш билан боғлиқ харажатлар ошган.
Маълумот учун, 2017 йилининг августида БМТнинг Хавфсизлик кенгаши томонидан КХДРга кўмир, темир ва денгиз маҳсулотлар экспортини бутунлай тақиқлаб қўйганди. 2018 йилнинг сентябрида Шимолий Кореяга нефть маҳсулотларини экспорти ҳам чеклаб қўйилган.
Изоҳ (0)