14 декабрь куни Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди. Олий суднинг 3 нафар судьяси – Воҳид Назаров, Умиджон Расулбердиев ва Маҳаматиброҳим Туланов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.
Сенаторлар Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди ва унинг якунлари бўйича Сенат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Нодира Бобохонова, Абдувоҳид Қосимов, Талъатжон Мелибоев ва Бахберган Убайдуллаевлар 10 йил муддатга Олий суд судьялари этиб сайланган. Икром Муслимов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланган.
Изоҳ (0)