Ростов-Дон (Россия), Оқтов (Қозоғистон), Гуанчжоу (Хитой) ва Ўш (Қирғизистон)да Ўзбекистоннинг консулликлари очилади. Бу маълумот Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Сенатга берган ҳисоботида келтирилган, деб ёзади Turon24.
Сенаторлар 14 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили томонидан вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш фаолияти бўйича ахборот тинглади. Ҳисоботда таъкидланишича, ташқи сиёсий фаолиятни янада кучайтириш учун хорижий мамлакатларда бир қанча янги дипломатик миссиялар очилди ва мавжуд бўлганларининг штати кенгайтирилди. Улар жумласига Марказий Осиё давлатлари, Беларусь, Хитой, Покистон, Россия, Туркия, Франция, Индонезия ва Ҳиндистондаги элчихоналар киради. Шунингдек, МДҲ, БМТ Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) ва БМТ Женева шаҳридаги бўлинмаси ҳузуридаги доимий ваколатхоналари ҳам очилган ёки кенгайтирилган.
2018 йилда Россиянинг Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон, Владивосток ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларида бош консулхоналар очилган.
Изоҳ (0)