Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 12.01.2012 йилдаги қарздор Н.Мирзаевдан икки нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлиб, ушбу ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг 05.10.2018 йилдаги қарори билан тўланмаган 80 ой учун алиментдан қарздорлиги 40 621 280 сўм ҳисобланган ва мавжуд қарздорликни қоплаш мақсадида унга тегишли бўлган Бухоро шаҳар ҳудудидаги жойлашган савдо павильони рўйхатга олиниб, баҳолаш учун мутахассис тайинланган.
Бухоро шаҳар ҳудудидаги жойлашган 14,5 кв. метрдан иборат бўлган 317-сонли савдо павильони 46 068 067 сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукционларини ташкил этиш маркази орқали «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига 12.12.2018 йилда жойлаштирилди.
Қарздорнинг алимент бўйича мавжуд қарздорлиги савдога чиқарилган мулк сотувидан тушган маблағлари сотувидан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Изоҳ (0)